13 Ноябр 2021 йил 685

ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди

Жорий йил 10 ноябрь куни соат 19:00 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 68 км.да, Поросмон МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган, 1986 йилда туғилган аёл Матиз русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўртасини ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган.

Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган ва автомашинада бўлган йўловчи, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро бош мия асосини синиши, чап чакка суягини очиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech