ЙТҲда ҳайдовчи ва пиёда жарохатланди.
2020 йил 10 декабрь куни соат 12:00 ларда, Андижон-Ҳаққулобод йўлининг 15 км.да, Бобур МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқарони номида бўлган Дамас русумли автомашинасини ишонч қоғози орқали бошқариб, орқага ҳаракатланаётганида, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, автомашина орқасида турган пиёда, Норин туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, бош мия лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 19 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 12 декабрь куни соат 17:30 ларда, “Учқўрғон-Ҳаққулобод” йўлининг 13,2 км.да Учқўрғон тумани Шархончек МФЙ Мустақиллик кўчасида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Андижон вилоятида яшовчи фуқарога тегишли Жентра русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Норин туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Дамас русумли автомашина ҳайдовчиси чап қўл суягини синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 13 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати