ЙТҲда ҳайдовчи ва пиёда жароҳат олди.
Шу йил 9 декабрь куни соат 10:30 ларда Уйчи тумани Жийдакапа-Қизилой-Ёрқўрғон йўлининг 1 км.да Матиз русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 5-синф ўқувчисини уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия ёпиқ шикасти, пастки жағ суягининг ёпиқ синиб силжиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
2 декабрь куни соат 18:00 ларда Янгиқўрғон тумани Янгиқўрғон-Нанай йўлининг 43 км.да Тико русумли автомашинани маст ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таьминлай олмай, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Нексия-3 русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада, Нексия-3 русумли автомашина ҳайдовчиси чап томон кўкрак қафасини юмшоқ туқималарини лат ейиши, ўнг тизза соҳаси йиртилиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 17 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати