ЙТҲда 9 ёшли пиёда тан жароҳати олди.
Шу йил 16 ноябрь куни соат 12:30 ларда, Наманган тумани Наманган-Тошбулоқ-Шаҳанд йўлининг 15 км.да Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмасдан, йўлни кесиб ўтаётган 9 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи бош мия очиқ шикасти, пешона чаккаси очиқ майдаланиб синиши, бош мия тўқималари шикасти, мия комаси ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу йил 14 ноябрь куни соат 16:30 ларда Тошкент-Ўш йўлининг 264 км.да Фарғона вилоятида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқаётган вақтида, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Эпика русумли автомашинасига урилган.
Натижада, Дамас русумли автомашинада бўлган йўловчи ўнг елка суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 25 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шу йил 7 ноябрь куни соат 11:00 ларда Наманган шаҳар Лола МФЙ Бобуршоҳ кўчасида ВАЗ-2106 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли велосипедчини уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи бош мия очиқ шикасти, бош мия лат ейиши, қўшма шикаст ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 27 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати