23 Сентябр 2020 йил
558
ЙТҲда 4 ёшли бола тан жароҳати олди.
2020 йил 27 август куни соат 22:10 ларда, Норинкапа-Янги Фарғона йўлининг 3 км.да 1996 йилда туғилган фуқаро тегишли ҳужжатларсиз, М-412 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Норин туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи, 2016 йилда туғилган пиёдани уриб юборган.
Натижада, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, чап сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 21 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати