24 Декабр 2020 йил 291

ЙТҲда 2 нафар ўқувчи жабрланди.

2020 йил 17 декабрь куни соат 08:00 ларда, Наманган шаҳар Оби-ҳаёт МФЙ Н.Номонгоний кўчасида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни  кесиб ўтаётган пиёдалар, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 8-синф ўқувчиси, 2006 йилда туғилган ва Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи, Наманган шаҳридаги мактабнинг 6-синф ўқувчиси,
2008 йилда туғилган фуқароларни уриб юборган.

Натижада, пиёдалар чап оёқ тизза бўғимини лат ейиши, ўнг оёқ тизза бўғимини лат ейиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 декабрь куни куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech