ЙТҲда 1 киши вафот этди, жабрланганлар шифохонада.
2021 йил 15 август куни соат 16:30 ларда “А-373 Тошкент-Ўш” йўлининг 282,5 км.да, Қўшминор МФЙ ҳудудида, Фарғона вилояти Бешариқ туманида яшаган, 1966 йилда туғилган фуқаро ўзининг номида бўлган Ласетти русумли автомашинасини Тошкент-Водий йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ағдарилиб кетиб, шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган, Фарғона вилоятида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Нексия-3 русумли автомашинасини орқа томонига урилган.
Натижада, Ласетти русумли автомашина ҳайдовчиси олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган. Автомашинада бўлган йўловчи, ҳайдовчининг бирга яшовчи турмуш ўртоғи, 1969 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, кўкрак қафасини ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати