30 Декабр 2021 йил 519

ЙТҲ йўловчининг ўлимига сабаб бўлди

2021 йил 2 декабрь куни соат 18:30 ларда, Порлоқ МФЙ Қўқумбойшоҳ кўчасида, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқаро ўзи ишловчи МЧЖга тегишли Спарк русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, Уйчи туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқарони бошқарувидаги Нексия русумли автомашинаси билан тўқнашган.

Натижада, Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи, Уйчи туманида яшаган, 1974 йилда туғилган аёл бош мия ёпиқ шикасти, ўнг пешона суяги ботиқ синиши, ўнг оёқ сон суягини синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech