14 Декабр 2020 йил 476

ЙТҲ сабаб пиёда жонлантириш бўлимига ётқизилди.

Жорий йил 11 декабрь куни соат 07:30 ларда Косонсой тумани Косонсой-Тўрақўрғон йўлининг 10 км.да Косонсой туманида яшовчи 2002 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда бош мия очиқ шикасти, бош мия лат ейиши, иккала оёқ болдир суякларининг очиқ синиши ташхиси билан туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 9 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

17 ноябрь куни соат 04:30 ларда Поп тумани Тошкент-Ўш йўлининг 255 км.да Чуст туманида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ўзига бириктирилган Дамас русумли автомашинани йўл варақаси орқали бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, ағанаб кетган.

Натижада, Дамас русумли автомашина салонида бўлган ҳайдовчини бирга яшовчи, 1961 йилда туғилган онасини бош мия ёпиқ шикасти, чап оёқ сон суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

30 ноябрь куни соат 12:00ларда Поп тумани Пунгон-Поп йўлининг 5 км.да Андижон вилоятида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро Кобальт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, тартибга солинган чорраҳада светофорни қизил чироғи остида ҳаракатланиб, чорраҳани яшил чироғида ҳаракатланаётган 1967 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашган. Натидажа, Дамас автомашинасида бўлган йўловчи, Чуст туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқаро бош мия ёпиқ шикасти, ўнгдан 8,9,10,11-қовурғаларни ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

2 декабрь куни соат 19:30 ларда, Косонсой-Чуст-Поп-Навбаҳор йўлининг 72 км.да, Поп тумани Юксалиш МФЙ ҳудудида, Поп туманида яшовчи, 2002 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинани тегишли хужжатлар билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилган.

Натижада, Ласетти автомашинасида бўлган йўловчи бош мия ёпиқ шикасти, ўнг умров суяги ҳамда ўнгдан 6-қовурғани ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech