24 Апрел 2021 йил
423
ЙТҲ оқибатида йўловчи ва ҳайдовчи вафот этди.
Жорий йил 23 апрель куни соат 06:30 ларда, Поп тумани Тошкент-Ўш йўлининг 249 км.да, Фарғона вилоятида яшаган, 1987 йилда туғилган фуқаро “Ласетти” русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналиш бўйича йўл четида тўхтаб турган, “VOLVA” русумли юк автомашинани орқа томонига урилган. Натижада, Ласеттидаги йўловчи воқеа жойида ва ҳайдовчи шифохонада вафот этганлар.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати