21 Сентябр 2020 йил
612
ЙТҲ оқибатида йўловчи ҳалок бўлди.
Шу йил 19 сентябрь куни соат 02:30 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 11 км.да Нексия русумли автомашинани Водий-Тошкент йўналишида бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўртасидаги бетон тўсиққа урилган.
Натижада, автомашинада бўлган йўловчи, Уйчи туманида яшаган, 1981 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р. ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати