14 Май 2021 йил 380

ЙТҲ оқибатида велосипедчи вафот этди.

2021 йил 14 апрель куни соат 12:30 ларда, Тўрақўрғон-Наманган-Чортоқ-Кесканёр йўлининг 41 км.да, Чортоқ тумани Наманган МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқаро Ласетти русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Чортоқ туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, велосипедчи бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан шифохонага ётқизилиб, кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши, Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисмига малакаланган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech