23 Сентябр 2020 йил
561
ЙТҲ оқибатида пиёда вафот этди.
Шу йил 21 сентябрь куни соат 02:40 ларда, Наманган шаҳар Халқлар Дўстлиги МФЙ Тўқимачилар кўчасида, Фарғона вилоятида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро Дамас русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати