23 Сентябр 2020 йил
578
ЙТҲ оқибатида пиёда жароҳат олди.
Шу йил 12 сентябрь куни соат 15:00ларда, Чўжа-Хаққулобод йўлининг 16 км.да, Тўда МФЙ ҳудудида, Норин туманида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, ҳаракат хавфсизлигини таминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда бош мия оғир ёпиқ жароҳати, бош мия лат ейиши, чап курак суяги бўйнидан синиши жароҳат ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 22 сентябрь Ўз.Р ЖКнинг 266-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати