21 Сентябр 2020 йил 585

ЙТҲ оқибатида Мотоцикл ҳайдовчиси тан жароҳати олди.

Шу йил 20 сентябрь куни соат 18:20 ларда Наманган шаҳар Порлоқ МФЙ ҳудудида давлат рақам белгисиз Ремо русумли мотоциклини бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хафвсизлигини таьминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Волва русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.

Натижада, мотоцикл ҳайдовчиси қўшма шикаст, бош мия оғир очиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech