2 Январ 2021 йил 1250

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг турмуш ўртоғи ва қизи вафот этди.

2020 йил 31 декабрь куни соат 23:00 ларда, Тошкент-Ўш йўлининг 258 км.да, Поп тумани Қўшминор МФЙ ҳудудида, Тошкент-Водий йўналиши бўйича Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Жентра русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Жентра русумли автомашинасини орқа чап томон қисмига урилиб кетган.

Натижада, Жентра русумли автомашинаси йўл четига чиқиб қияликка ағдарилиб кетган.

Автомашинада бўлган ҳайдовчининг 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2017 йилда туғилган қизи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этганлар.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech