18 Ноябр 2020 йил 507

ЙТҲ оқибатида ҳайдовчининг отаси вафот этди.

Шу йил 15 ноябрь куни соат 04:00 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 33 км.да Ласетти русумли автомашинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда йўлнинг ўнг томон қатнов қисмида тўхтаб турган Дамас русумли автомашинани орқа томонига урилган.

Натижада, Дамас русумли автомашинада бўлган ҳайдовчининг отаси тан жароҳати олиб шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 15 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech