ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчилар жароҳат олди.
Жорий йил 18 январь куни соат 14:30 ларда Косонсой туман ҳудудида Спарк русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 8 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
21 январь куни соат 13:30 ларда Косонсой туман ҳудудида ВАЗ-21011 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган 10 ёшли пиёдани уриб юборган.
Натижада, пиёда қўшма шикаст, бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
22 январь куни соат 20:30 ларда Наманган шаҳар Меҳнатобод МФЙ Чортоқ кўчасида Дамас русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ағдарилиб кетиб, қарама-қарши томонга ўтиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган СHangan русумли юк автомашинаси ҳамда Нексия русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада, Нексияда бўлган йўловчи умуртқа поғонаси ёпиқ шикасти ташҳиси билан ва СHangan русумли автомашина ҳайдовчиси бош мия ёпиқ шикасти, ўнг юз юмшоқ тўқималарини лат ейиши ташҳиси билан шифохонага ётқизилганлар.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати