ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этди.
Жорий 12 декабрь куни соат 08:40 ларда Балиқчи-Жомашуй-Пунгон йўлининг 64 км.да Ингичка МФЙ ҳудудида 1991 йилда туғилган фуқаро ЗИЛ-130 русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган фуқарони ишонч қоғози орқали бошқарувида бўлган Нексия-1 русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи аёл воқеа жойида вафот этган.
Яна бир нафар йўловчи ва ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этганлар.
Қолган икки нафар йўловчи аёллар тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Мингбулоқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати