11 Ноябр 2020 йил
473
ЙТҲ оқибатида 2 велосипедчи халок бўлди.
Жорий йил 10 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Норин-Учқўрғон йўлининг 14 км.да Дамас русумли автомашинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган 2 нафар велосипедчини уриб юборган.
Натижада жабрланувчилардан бири воқеа жойида иккинчиси шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати