16 Октябр 2020 йил
502
ЙТҲ оқибатида 11-синф ўқувчиси жароҳат олди.
2020 йил 4 октябрь куни соат 08:30 ларда, Наманган шаҳар Н.Убайдуллаев кўчасида, Тошкент вилоятида яшовчи, 1963 йилда туғилган фуқаро Кобалт русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи, Наманган шаҳрида ота-онаси қарамоғида яшовчи 2003 йилда туғилган болани уриб юборган.
Натижада, велосипедчи умуртқа суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 12 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати