6 Январ 2021 йил 909

ЙПХ инспектори ўз вазифасини бажарган.

Жорий йилнинг 6 январь куни ижтимоий тармоқларда “Бунақа ГАИлани ким ишга олади ўзи?” сарлавҳаси билан тарқалган видеотасвир юзасидан Наманган вилояти ИИБнинг расмий муносабати.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси, йўл-патруль хизмати отряди 2-сафарбар гуруҳи йўл-патруль хизмати инспектори И. Солиев 6 январь куни эрталабки йўриқномадан сўнг, дислокация асосида Чортоқ туманига транспорт билан боғлиқ жиноятларни, йўл-транспорт ходисаларини ҳамда туманда болалар билан боғлиқ холатларни олдини олиш юзасидан тарғибот ишларни олиб бориш ва рейд тадбирлари ўтказиш мақсадида 4 нафар ЙПХ инспектори билан хизматга жалб қилинган.

 

Инспектор Солиев шу куни соат 09-20лар чамасида Чортоқ шахар А.Навоий МФЙ Истиқлол кўчасида, Уйчи туманида фуқаро бошқарувидаги Нексия русумли 50Q255GА давлат белгили автомашина  хужжатларини текшириш учун тўхтатганда автомашинанинг орқа ўнг томон тормоз чироғи ёнмаслиги, носозлигини аниқлаган ва Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-модда 3-қисмига асосан хизмат планшети ёрдамида маъмурий баённома расмийлаштирган.

 

Видеотасвирда ЙПХ ходими томонидан қонуний тартибда иш олиб борилгани барчага равшан. Шундай экан, ҳурматли ҳаракат иштирокчилари йўлга отланишдан аввал автомашинангиз техник соз ҳолда эканлигига ишонч ҳосил қилинг. Аксинча бўлса ҳаркат вақтида турли бахтсиз ҳодисалар келиб чиқишига сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Йўлингиз бехатар бўлсин.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech