21 Апрел 2022 йил 461

Ётоқхонадан пулларни ўғирлаган шахс қўлга олинди.

2022 йил 19 апрель куни Наманган туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:00 дан соат 13:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш хонадони эшигини калит танлаш йўли билан очиб кириб, ётоқхонасидаги диван орасида бўлган 4.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни шу туманда яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech