3 Январ 2022 йил 743

Ёстиқ ичидан “Марихуанна” топилди

2021 йил 24 декабрь куни ўтказилаётган тадбири давомида, Косонсой туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, Косонсой туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, ётоқхонасидаги ётоқ жойи ёстиғи ичидан қоғоз парчаларига ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 161,53 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech