“Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” тезкор-профилактик тадбири юзасидан йиғилиш ташкил этилди.
Гиёҳвандлик танада ва руҳиятда жиддий ўзгариш юз беришига сабаб бўлади ва гиёҳвандни таназзулга олиб боради. Бу эса ўз навбатида, нафақат гиёҳвандга, балки бутун жамиятга кўплаб зарар етказади.
Бу иллатга қарши курашиш учун мамлакатимизда тегишли идоралар томонидан барча зарур чора тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Жорий йилнинг 1 февраль куни Наманган вилояти ИИБ мажлислар залида соҳа раҳбарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилди.
Унда 1 февралдан 1 март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларини тарқатилишига қарши курашиш” тезкор профилактик тадбири доирасида амалга оширилидиган ишлар режаси тузилиб, ижроси масъулларга бириктирилди.
Шунингдек, йиғилишда ёшлар орасида оммалашаётган психотроп моддалар ҳақида ҳам сўз юритилиб, бу иллатлар домига илиниб қолаётган йигит-қизларни тўғри йўлга бошлаш, уларни комил ва етук фарзанд қилиб тарбиялашда ҳамкорликда иш олиб бориш лозимлиги таъкидланиб, бу борадаги ишларнинг ижроси алоҳида назоратга олинди.
ОИВ ва ОИТС, бу касалликка чалинган инсонларда келажакка бўлган умид ва орзулар камайиб боради. ИИБнинг соҳавий хизмат ходимлари орасида айнан шу касаллик билан курашаётган шахслар билан профилактик суҳбатлар олиб бориш, уларни ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишини ошириш учун барча зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Ўйлаймизки, ўтказилган йиғилиш амалда ўзининг ижобий самарасини беради ва ёшлар орасида зарарли иллатларга ружу қўйиш ҳолатларига чек қўйилишига эришилади.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати