Ёшлар билан мулоқот ўтказилди.
Жорий йилнинг 08 апрель куни Наманган шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ўқувчилар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида ёшлар билан учрашув ўтказилди.
Унда йигит-қизларнинг мурожаатлари ва муаммоли масалалари тингланиб, мурожаатларни ижобий ҳал этиш учун масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари томонидан сўнгги пайтларда содир бўлаётган салбий ҳодисалар ва уларда ёшларнинг иштироки ҳақида маълумотлар берилиб, бу каби ҳолатларни олдини олишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига намунали ўқувчиларнинг кўмаги кераклиги яъни ҳар бир ўқувчи атрофидаги тенгдошларидан бохабар бўлиши, унинг ҳаракатларига лоқайд муносабатда бўлмаслиги муҳим аҳамиятга эгалиги алоҳида таъкидланди.
Учрашув сўнггида инспектор психологлар, профилактика инспекторлари ва ёшлар етакчиларига ёшлар билан манзилли иш ташкил этиш ҳамда касб-ҳунарга йўналтириш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати