Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ёшлар билан учрашди.
Юртимизда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар, аввало, халқ манфаатларига хизмат қилиш, ёшларни бандлигини таъминлаш, турмуш-тарзини янада яхшилашга қаратилган бўлиб, бу борадаги ишлар ўзининг амалий натижаларини бериб келмоқда.
Хусусан, Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи 3-сектор раҳбари ташаббуси билан, сектор худудида яшовчи уюшмаган ёшлар орасида жиноят ва ҳуқубузарликларни барвақт олдини олиш, улардаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, ёшларни бандлиги таъминлаш масаласига бағишланган давра сухбати ўтказилди.
Мазкур давра сухбатида, ёшларга тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун яратилган имкониятлар ҳақида тушунчалар берилди. Ёшларни қизиқтирган саволларига мутассадилар томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати