Ёшлар бандлиги назоратда.
Юртимизда карантин чекловлари юмшатилиб, аҳолининг кундалик турмуш шароитига қайтиш учун имкониятлар яратилди. Деярли барча умумтаълим мактаблари ҳам албатта карантин қоидларига риоя қилган ҳолда анъанавий таълим тизимида иш олиб бормоқда. Ёшларнинг хар жабхада фаолликни қўлга олиши, комил инсон бўлиб улғайиши, келгусида ўзига муносиб бўлган касб корини эгаллаши учун тажрибали кишиларнинг маслахати ва ўгити муҳим аҳамиятга эга. Шу боисдан Наманган вилояти ИИб бошлиғининг ўринбосарлари ва Косонсой туман ИИБ бошлиғи томонидан Косонсойдаги 3-сектор худуди Бешкетмон МФЙда жойлашган 32-сонли умумий ўрта таълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
150 нафардан иборат ўқувчилар иштирокида бўлиб ўтган давра сухбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавобь олиш билан бир қаторда, келгусидаги режа ва мақсадлари билан ҳам ўртоқлшишди. Шунингдек, жамиятда бўлаётган ўзгаришларга мустақил фикрларини билдиришди.
Ички ишлар тизими вакиллари томонидан йиғилганларга бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида топшириқлари ижроси юзасидан, вилоятнинг барча шаҳар-туманларида ёшлар билан учрашиш орқали уларнинг муаммолари ва таклифларини ўрганиш ва бартараф этиш, иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш бўйича ёшларга қулайликлар яратилаётганлиги ҳақида ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
Бундан тақари ёшлар орасида хуқуқбузарлик ва жиноятчилик енгил ҳаётга қадам қўйиш холатлари ҳам учраб тураётгани бу Косонсой тумани ва унинг ёшлари учун оғриқли нуқт бўлиши мумкинлиги, келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймслик учун нафақат ўз оиласи балки дўст дугона қўни қўшниларнинг харакатларига ҳам бефарқ қарамаслик кераклиги алохида таъкидланди ва ёшларнинг мунтазам бандлигини таминлаш энг муҳим вазифа эканлиги масъулларга тушунтирилди.
Давра сухбатидан сўнг синфхоналарда яратилган шароитлар, каранти тартиб қоидаларига қай даражада йўлга қўйилгани билан танишиш мақсадида ўқув хоналари кўздан кечирилиб болаларни сифатли таълим олишлари учун яна қандай иш ташкил этиш лозимлиги борасида йўл йўриқ ва кўрсатмалар берилди.
Ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорликка ўргатиш, бунинг учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида сўнгги йилларда вилоятимизда ҳам катта ишлар амалга оширилаётганлиги, “Ёшлар – келажагимиз”, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Хотин қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш” давлат дастурлари доирасида миллиардлаб сўм кредит маблағлари ажратилганлиги, 2020 йилда вилоят Хокимияти томонидан халқ таълими соҳаси бўйича “Замонавий мактаб” дастури асосида янги мактаб қурилиши, кўплаб мактабларни реконструкция ҳамда мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил этилганлиги, давлатимиз раҳбари ҳар сафарги ўтказган селектор йиғилишларида ёшларнинг бандлигини таъминлаш уларни касбга ўргатиш бўйича таъкидлаб келаётганлиги, буларнинг барчасини ёшларга бўлаётган эътибор эканлиги такидлаб ўтилди.
Шундан сўнг туман Электр тармоқлари корхонаси мутахассиси томонидан хозирда аҳоли хонадонларига янги электр ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари бошланганлиги, шу сабабли 40-50 нафар ишчиларни ишга қабул қилинишини, ишчиларни дастлаб 2 ой ўқитиб ўргатилиши, иш ҳақини 2,5-3 миллион сўмдан тўланишини, хохловчиларни мурожаат этишлари бўйича таклиф этилди.
Кўтарилган муаммоли масала таклиф ва фикрлар ижроси мутасадди идораларга бириктирилиб ижроси алоҳида назоартга олинди. Мактабнинг куз-қиш мавсумига тайёргарликлари ҳам текширилиб камчиликлар бўйича кўрсатмалар берилди.
Учрашув якунида Мактабнинг фаол ёшларига китоб ва бошқа эсдалик совғалар тақдим этилди. ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосарлари томонидан худудларда ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати