15 Феврал 2021 йил 420

“Ёш лидерлар” гуруҳи сараланди.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органларида кадрларни тайёрлаш, уларни билим савияси ва малакасини ошириш, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш ҳамда ҳуқуқий-маънавий саводхонлигини янада ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Бироқ, Ўзбекистон Республикасининг виртуал қабулхоналарига, Сайёр қабулларда келиб тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда интернет тармоқларидаги турли хилдаги тасвирларда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятининг етишмаётганлиги, фуқароларга ўз фикрини тўғри тушунтира билиш қобилияти тўла шаклланмаганлиги ҳанузгача учраб турганлиги, жамиятда ҳуқуқий онгнинг ривожланиб бораётганлиги, ички ишлар органлари кадрлар тизимини профессионал даражага чиқаришда янги вазифалар қўймоқда.

2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган “Мурожаатномаси”да белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида.

Наманган вилояти ИИОдан профилактика, тергов, жиноят қидирув ҳамда терроризмга қарши кураш ва бошқа соҳаларда хизмат олиб бораётган ёш ходимлар орасида “Ёш лидерлар” гуруҳи ташкил этилиб, ушбу гуруҳга саралаш танлов босқичи ўтказилди.

Саралаш босқичдан ўтган ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказиш бўйича Адлия бошқармаси, Наманган Давлат Университети ҳамда вилоят Ёшлар ишлари Агентлиги, Ёшлар иттифоқи бўлимлари билан ҳамкорликда ўқув дастури ишлаб чиқилиб, ўқув дастури бўйича машғулотларни адлия бошқармасининг малакали ходимлари, Наманган Давлат Университетининг профессор ўқитувчилари, Ёшлар марказининг тажрибали нотиқлари томонидан олиб борилиши режалаштирилган.

Мазкур гуруҳни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, ёш ходимлар орасидан замон талабларига жавоб берадиган юксак даражадаги, дунёқараши кенг ва халқпарвар раҳбарларни тайёрлаш, ходимларда нутқ маданиятини юксалтириш, уларни профессионал ходим сифатида шакллантиришдир.

Достонбек Абдуқаҳҳоров

Наманган вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси катта инспектори

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech