25 Ноябр 2021 йил 390

Ёмоннинг бир қилиғи

2021 йил 20 ноябрь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 11:00 ларда, Наманган шаҳар Давлатобод туманида жойлашган “Яшил” деҳқон бозорида савдо қилиб юрган вақтида номаълум шахс, эгнидаги жемфери чўнтагида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “LG-X4” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Давлатобод тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1990 йилда тугилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 22 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech