12 Август 2023 йил
385
Йўловчининг ёнидан “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилди
2023 йил 31 июль куни вилоят ИИБ ЖХХ ва ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан Косонсой тумани Ўзбекистон МФЙ ҳудудида “Дамас” русумли автомашина тўхтатиб текширилганда, мазкур автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ёнида қора рангли полиэтилен пакетга ўралган ўткир ҳидли, қуруқ ҳолатдаги нашасимон ўсимлик сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган.
Вилоят ИИБ ЭКМнинг хулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,46 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати