1 Август 2023 йил 384

Йўловчининг ёнидан “Гашиш” топилди

2023 йил 9 июль куни соат 21:20 ларда вилоят ИИБ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан Наманган шаҳар Янги Наманган тумани “Гулистон” маҳалласида йўл четида тўхтаб турган “Ласетти” русумли автомашина кўздан кечирилганида, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган, Наманган шаҳрида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги кийимининг чўнтагидан бир бўлак, ўткир хидли, қорамтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,85 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Янги Наманган тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech