16 Ноябр 2021 йил 414

Йўловчининг телефони ўғирланди

2021 йил 15 ноябрь куни Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 08:00 ларда, Наманган шаҳар И.Каримов кўчасида ҳаракатланиб кетаётган 13-рақамли йўловчи ташиш автобусида кетаётган вақтида номаълум шахс, эгнида бўлган курткасининг чап чўнтагидан нархи 1.500.000 сўмлик  “Редми ноте-7” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech