3 Апрел 2021 йил 604

Йўловчи ЙПХ инспекторига пора таклиф қилди.

Жорий йил 12 март куни Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-сафарбар гуруҳи йўл-патрул хизмати катта инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, шу куни соат 10:40 ларда, Тўрақўрғон тумани ҳудудида хизмат олиб бораётганида, Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси “Йўл ҳаракати қоидалари”ни бузганлиги учун автомашинаси вақтинча жарима майдонига тортилиб, баённома расмийлаштирилганида, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро ушбу автомашина уники эканлигини айтиб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериш ва баённома расмийлаштирмаслик эвазига 600.000 сўм пора беришини айтганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Наманган вилоят бўйича бўлими маъсул ходимлари ва туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро жарима майдони олдида инспекторга 600.000 сўм пулларни пора тариқасида бераётган вақтида холислар иштирокида ашёвий далил билан ушланган.
Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД туман бўлими томонидан Ўз.Р ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech