11 Август 2021 йил 331

Йўловчи тўқнашув сабаб шифохонага жойлаштирилди.

2021 йил 5 август куни соат 12:30 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 34 км.да, Исковут МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, айланма ҳаракатланишдан келаётган, Чуст шаҳрида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Нексия русумли автомашинасига йўл бермай, ён томонига урилган.

Натижада, Нексия русумли автомашинада бўлган йўловчи, Чуст туманида яшовчи, 1965 йилда туғилган аёл ўнг елка суягини ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 10 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech