19 Июл 2021 йил 360

Йўловчи ҳайдовчининг пулларини ўмарди.

2021 йил 16 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 16:30 ларда, Спарк русумли автомашинасида Наманган шаҳар кўчасида ҳаракатланиб кетаётиб, автомашинани тўхтатиб гугурт олиш учун тушган вақтида автомашинада йўловчи сифатида кетаётган номаълум шахс, автомашина бардачогида бўлган 20 АҚШ доллари ва 800.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва вилоят ИИБ ППХваЖТСБ ППХБ 3-отряд ҳайдовчи ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суруштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 2018 йилда Ўз.Р ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми билан судланган, 1973 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 17 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech