Йўловчи гиёҳванд модда билан қўлга тушди.
2022 йил 1 май куни соат 14:00 ларда, Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори Б.Худайбердиевнинг берган маълумотига асосан, вилоят ИИБ ЖҚБ ва шаҳар ИИО ФМБ тезкор вакиллари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Нексия русумли автомашинада йўловчи сифатида кетаётган Наманган туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро шубхали хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун холислар иштирокида кўздан кечирилган. Унинг қўлида оқ рангли целлофан пакетга ўралган тўқ жигарранг рангли, ўткир хидли гиёҳванд моддага ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг ҳулосасида, ушбу модданинг соф оғирлиги 807,18 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати