7 Феврал 2022 йил 595

Йўлни кесиб ўтаётган пиёда ЙТХга учради

2022 йил 5 февраль куни соат 15:20 ларда, 4К-462А Чуст-Ғова йўлининг 3 км.да, Бибиона МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшаган, 1954 йилда туғилган аёлни уриб юборган.

Натижада, пиёда олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 5 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech