20 Август 2021 йил 312

Йўлни кесиб ўтаётган пиёда ЙТҲ сабаб вафот этди.

2021 йил 17 август куни соат 23:30 ларда, Истиқбол МФЙ Чортоқ кўчасида, Уйчи туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Наманган шаҳрида яшаган, 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech