9 Декабр 2021 йил 613

Йўлни кесиб ўтаётган пиёда вафот этди

2021 йил 3 декабрь куни соат 20:20 ларда, Шоён МФЙ  ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшаган, 1967 йилда туғилган аёлни уриб юборган.

Натижада, пиёда ўта оғир қўшма шикаст, бош мия лат ейилиши, кўкрак қафаси ёпиқ шикасти ташхиси билан тан жароҳати олиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech