31 Август 2021 йил 367

Йўлни кесиб ўтаётган аёл автоҳалокат туфайли вафот этди.

Йўлни кесиб ўтаётган аёл автоҳалокат туфайли вафот этди.  2021 йил 28 август куни соат 21:15 ларда, Поп-Исковут йўлининг 3 км.да, Поп тумани Исковут МФЙ ҳудудида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Нексия русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган, 1995 йилда туғилган аёлни уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 август куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech