2 Март 2022 йил
726
Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда ППХваЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги тарғиботлари давом этмоқда
Тўрақўрғон тумани ҳудудидан ўтган Фарғона ҳалқа йўлида хизматга жалб этилган мултирадар ва ППХ ходимлари томонидан ҳайдовчилар орасида қоидабузарликлар сонини камайтириш, уларни тартибли ҳаракатланишга чақириш ва энг асосийси содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲларни олдини олиш мақсадида рейд ва тарғибот тадбирлари узлуксиз ўтказиб келинмоқда.
Тарғиботлар давомида ходимлар томонидан ҳайдовчиларга юқори тезликда ҳаракатланмаслик, йўловчилар ва ўз ҳаётларига бефарқ бўлмаслик, белгиланган қоидаларга амал қилиш борасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, намунали ҳаракатни ташкил этиш учун нималарга кўпроқ аҳамият бериш кераклиги тўғрисида қисқача маълумот берувчи буклетлар барча ҳайдовчиларга тақдим этилди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати