16 Ноябр 2021 йил 504

Йўл транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди

2021 йил 15 ноябрь куни соат 15:20 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 42 км.да, Тўрақўрғон тумани Шохидон МФЙ ҳудудида, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган фуқаро Нексия-2 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Натижада, пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech