26 Март 2021 йил 205

Йўл транспорт ҳодисасида пиёда жароҳат олди.

Жорий йил 15 март куни соат 18:30 ларда, Учқўрғон тумани Учқўрғон-Қайқи йўлининг 1 км.да, Учқўрғон тумани Кўприкбоши МФЙ ҳудудида, Нексия русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ силжиб синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech