15 Феврал 2021 йил
386
Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда вафот этди.
Жорий йил 10 февраль куни соат 12:10 ларда, Косонсой-Исковот йўлининг 14 км.да Дамас русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг чап томонига бурилаётиб, ҳаракат йўналишига нисбатан йўлнинг ўнг томонида турган пиёда, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати