23 Март 2021 йил 379

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда оғир тан жарохати олиб шифохонада вафот этди.

Жорий йил 21 март куни соат 23:40 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 66 км.да, Тўрақўрғон тумани Чусткўприк МФЙ ҳудудида ISUZU русумли юк автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, пиёда оғир тан жароҳати олиб, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech