13 Ноябр 2020 йил
467
Йўл транспорт ҳодисаси ўлим билан якун топди.
Жорий йил 8 ноябрь куни соат 17:00 ларда, Учқўрғон тумани Учқўрғон-Бўстон йўлининг 7 км.да Нексия русумли автомашинани ишонч қоғози билан бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборган.
Натижада жабрланувчи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Учқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати