28 Апрел 2022 йил 878

Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелда "Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 212-сон қарори қабул қилинди.

Қарор ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан боғча, мактаб ва олий таълим даргоҳларида кенг миқёсда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Наманган шаҳар Янги Наманган туманида жойлашган 13-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган тарғибот учрашувида ҳам инспекторлар томонидан ўқувчиларга йўл қоидалари тўлиқ тушунтирилиш баробарида, “Йўл ҳаракати қоидалари ёш тарғиботчиси” клуби ва “Яшил чироқ” мусобақаларида фаол иштирок этишга чақирилди. Шунингдек, ўқитувчилар дарслар давомида ҳаракат қоидаларини болаларга мунтазам эслатиб туришлари учун уларга янги қабул қилинган қарорнинг мазмун моҳияти ҳақида маълумотлар берилди.

Учрашув сўнгида фаол ўқувчилар билан “Яшил чироқ” мусобақаларини ташкил қилиш, мактабда йўл ҳаракати хавфсизлигини тарғиб этувчи махсус синфхоналарни йўлга қўйиш ҳамда мактабнинг ёш тарғиботчиларини кашф этишга келишиб олинди. Болалар орасида содир бўлиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари барча таълим муассасаларида давом эттирилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech