23 Июл 2021 йил 342

Ертўладаги ерёнғоқларни ўғирлаган кимсага жиноят иши қўзғатилди. 

2021 йил 21июль куни, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1960 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, Чуст туманида жойлашган хонадонида ҳеч ким яшамаганлигидан фойдаланган номаълум шахс, ертўласида бўлган умумий нархи 15.000.000 сўмлик 2.500 кг ерёнғоқ маҳсулотларини ўғирлаб кетганлигини маьлум қилиб, чора кўришни сўраган.Чуст тумани ИИБ ҲПМБ ТП профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чуст туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.Ушбу ҳолат бўйича Чуст туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 21 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech