18 Сентябр 2021 йил 348

Ер тўладаги темир сейфдан пуллар ўмарилди.

2021 йил 15 сентябрь куни, Косонсой туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 12 сентябрь куни соат 07:30 дан соат 18:00 гача бўлган вақт оралиғида яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига девор ошиб кириб, яшаш уйи ер тўласида бўлган темир сейф ичидан 1700 АҚШ доллари, 2.000.000 сўм пуллари ва нархи 1.800.000 сўмлик тилла узукларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Косонсой туманида тунги гуруҳ йўналишида хизмат олиб бораётган ҲПМБ профилактика инспектори ва ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни жияни, Косонсой туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech